«Ғалаба боғи» Президентимизнинг 2019 йил 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш даврини ўзида акс эттирадиган яхлит мажмуа барпо этиш тўғрисида берган топшириқлари асосида қурилди.

Жойлашув манзили: Тошкент шаҳри Олмазор тумани.

Майдони: 12 гектардан зиёд.

Боғда мавжуд: уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар;

очиқ осмон остидаги ўша давр ҳарбий техника ва қурол-яроғлари;

«Шон-шараф» музейи, кутубхона, Wi-Fi зона, амфитеатр ва кинотеатр;

ўша вақтлардаги Темир йўл вокзали ўзбекистонлик жангчиларни урушга элтган поезд ­вогонлари билан бирга.

Боғдаги мажмуалар: «Матонат мадҳияси» – беш ўғли ҳам урушда ҳалок бўлган зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг вафодор келинлари, шунингдек бутун ўзбек аёллари садоқати рамзи;

«Мангу жасорат» – афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов ва барча ўзбекистонлик ботир жангчиларнинг сўнмас хотираси рамзи;

«Кўз ёши» – урушнинг мудҳишлиги, миллати ва динидан қатъи назар, барча одамлар ­бирлиги рамзи.

 

И. ҚЎЧҚОРОВ,

III даражали сержант Олим БЕРДИЕВ суратга олган,

«Vatanparvar»