Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

АЭРОДИНАМИК СХЕМА БЎЙИЧА

Италияда ишлаб чиқарилган Р.1НН «Хаммерхед» русумли учувчисиз учиш аппарати «Пьяжо аэроспейс» ва «Селекс ЕС» компаниялари мутахассислари томонидан Р.180 «Аванти-2» русумли бизнес-класс типидаги самолёт асосида, Т-симон дум қанотли «ўрдак» аэродинамик схемаси бўйича ишланган. Янги жанговар воситанинг кучланиш қурилмаси «Пратт энд Уитни Кэнада» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, умумий қуввати 630 кВт.га тенг ва беш парракли кўтарувчи винтларга эга бўлган 2 та РТ6А-66В русумли турбовинтли двигателдан иборат.

«Хаммерхед»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: максимал кўтарилиш оғирлиги 6150 кг, юксиз ҳолатдаги оғирлиги 3800 кг, олиб учиши мумкин бўлган фойдали юкланма оғирлиги 900 – 1000 кг, ёқилғи оғирлиги 1270 кг, максимал учиш тезлиги соатига 730 км, ўртача тезлиги 590 км, амалий кўтарилиш баландлиги 13700 м, парвоз давомийлиги (250 кг фойдали юкланма билан) 16 соат, узунлиги 14,4 метр, қанот кўлами 15,6 метр. Аппарат тасвирий разведка ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, кейинчалик унга умумий оғирлиги 500 кг.гача бўлган авиацион зарба бериш воситалари ўрнатилиши мумкин. Бортдаги алоқа ва маълумотлар алмашиш аппаратураси тўғридан-тўғри ва йўлдош орқали алоқа каналлари ёрдамида разведка маълумотлари етказилишини таъминлайди.

Информеры