2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНГИ МОБИЛЬ КОМПЛЕКС

Хитой халқ-озодлик армияси ахборот воситалари кичик ўлчамли учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш учун мўлжалланган янги мобиль комплекс синовлари ҳақида маълумотлар тарқатди. Ушбу замонавий комплекс маҳаллий «ГуоРонг текноложиз» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг барча элементлари «Изуцу» фирмасининг иккита юк автомобилига жойлаштирилган.

Ҳаракатчан комплекс таркибига лазер ва нишонларни аниқловчи оптоэлектрон станция, айланма тасвирни таъминловчи радиолокация станцияси ва тўсиқлар қўйиш станцияси киради. Маълумотларга кўра, радиолокация станциясининг ҳаракатланиш радиуси 55 км, лазер радиуси эса деярли 1 км.ни ташкил этади. Ўтказилган синовлар вақтида комплекс номаълум учувчисиз учиш аппаратини аниқлаган ва уни радиотўсиқлар ёрдамида ишдан чиқарган. Сўнгра лазер 360 метр масофадан шартли нишон – учувчисиз учиш аппаратига илинган, қалинлиги бир неча сантиметрдан иборат бўлган пўлат пластинани, кейин эса аппаратнинг ўзини яксон қилган. Хитойлик мутахассислар мазкур комплексдан ҳарбий мақсадлардан ташқари, мамлакат аэропортларининг ҳаво бўшлиқларини қўриқлаш учун ҳам фойдаланишни режалаштирган.

Информеры