Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЎЗБЕКИСТОН ҲАРБИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БЕЛАРУСДА

Жорий йилнинг 25-28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация Беларусь Республикасининг Ҳарбий академиясида расмий ташриф билан бўлди.

Икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот давомида, Ўзбекистон–Беларусь таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Ташриф давомида профессор-ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш, юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий санъатнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича ҳарбий-илмий (илмий-амалий) анжуманларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича баённома имзоланди.

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Беларусь Ҳарбий академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, курсантларнинг сифатли таълим олиши, яшаши, шунингдек ҳарбий-илмий тадқиқотлар билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры