Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЕТАКЧИЛАР МАЛАКА ОШИРДИ

Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот етакчилари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ташкил этилган бир ойлик малака ошириш ўқув курси битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда институт раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакиллари, битирувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Офицерларга бир ой давомида малакали профессор-ўқитувчилар томонидан бошқарув психологияси ва социологияси, мулоқот психологияси, бошқарувда лидерлик ва ёшлар психологияси, ёшларга оид давлат сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва давлатнинг иқтисодий сиёсати фанларидан чуқур билимлар берилди. Бу билимлар келгуси фаолиятимизда дастуриламал бўлиши, шубҳасиз, – дейди майор Акбар Ярматов.

Битирувчиларга сертификатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори Актам Жалилов, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев ва Мудофаа вазирлиги масъул офицери Сардор Абдусаматов топширди. Мудофаа вазирлиги офицерларига «Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти» белгиси тақдим этилди.

А. АНВАРОВ

 

Информеры