2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАЛОЛИДДИН ИЗДОШЛАРИ

Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг навбатдаги гуруҳи Қуролли Кучлар сафига тантанали кузатилди.

– Саралаш тест синовлари белгиланган қоидалар асосида ташкил этилди, – дейди Урганч шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи офицер Фахриддин Зоиров. – Шунингдек, олий тоифали шифокор ва мутахассислардан иборат тиббий комиссия йигитларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказди. Жисмонан соғлом, маънан баркамол ва интеллектуал салоҳиятли ўғлонлар миллий армиямиз сафида ҳарбий хизматни адо этиш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларга йўл олмоқда.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

 

 

Информеры