Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ВАТАНГА ХИЗМАТ ДАВОМ ЭТАДИ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигида конституциявий бурчини чин дилдан адо этган муддатли ҳарбий хизматчиларни тантанали тақдирлаш ҳамда уйига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўз олган қўмондонлик офицерлари аскарларнинг бир йил давомида намунали хизмат ўтаганини таъкидлади.

– Яна бир муҳим синовдан сабот билан ўтдингиз. Ҳаёт мактабида ўрганган билим, тажрибаларингиз бир умр сизларга асқотади, – дейди Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Жаҳонгир Ҳаитов. – Ўйлаймизки, давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, қаерда бўлмасин она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишда давом этасиз.

Намунали хизмат қилган, тест синовларидан муваффақиятли ўтган аскарларга ташаккурномалар ва ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномалари тақдим этилди. Хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчани даврага чорлади.

А. ЖАББОРОВ

 

Информеры