Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Навоий шаҳрида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни Қуролли Кучлар сафига кузатиш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

– Бугун 191 нафар йигитни Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳарбий қисмларга жўнатяпмиз, – дейди Навоий вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирув бўлими бошлиғи офицер Б. Эргашев. – Жорий йил вилоят бўйича қарийб минг нафар ўғлон ҳарбий хизматга йўл олади.

Тадбирда бўлажак аскарларга мутасадди ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Информеры