Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ХОТИРЛАШ – ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ДЕМАК

Хотира – ўтганларни эслатади, ўзликни англатади. Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик ва барҳаёт. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Шунинг учун ҳам бу туйғулар сизу бизга яхши, жуда яхши таниш. Ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинганида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, фахрийлар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилаётган қаҳрамонларимиз хонадонларида бўлиб, моддий ёрдам пулларини топширишди.

– Доимий эътибордан жуда миннатдормиз, – дейди сержант Дилшода Отахонова. – Турмуш ўртоғим катта лейтенант Бобиржон Мирзаалиев ҳалок бўлган. Оғир жудолик. Аммо тақдир экан... Ватан ҳимояси нақадар масъулиятли вазифа эканлигини улар сафида бўлганим учун яхшироқ ҳис этаман.

– Вақтни ҳар қандай дардга малҳам, дейишади. Бироқ орадан йиллар ўтса-да, болажонимни унутолмадим, – дейди марҳум капитан Баҳром Жўраевнинг онаси Ширин Жўраева. – Ёлғизгина ўғлимдан айрилдим. Унинг орзу-ҳаваслари кўп, ҳаётга ташна эди. Оиламизга берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан хурсандмиз.

Ватан тинчлиги йўлида, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганлар – ҳақиқий қаҳрамонлар. Қаҳрамонларини қадрлаш, улуғлаш ва хотираларига доим ҳурмат бажо келтириш ҳам халқимиз қон-қонига сингиб кетган.

Низомиддин МАТЁҚУБОВ

 

Информеры