2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АКТЁР БЎЛМАСА ҲАМ...

Қуролли Кучлар академиясида «Буюк саркардалар ворислари» илмий тўгараги аъзоларининг саҳнавий чиқишлари намойиш этилди. Учта алоҳида-алоҳида театрлаштирилган композиция академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари томонидан юқори баҳоланди.

Биринчи босқич курсантлари томонидан саҳналаштирилган Жалолиддин Мангуберди композицияси ўзининг янгича ёндашуви, курсантлар ва академия ўқитувчиларининг бирдамлиги ва тарихий ҳақиқатга таянилгани билан ажралиб турди.

– Академия курсантлари махсус актёрлик сабоқларини олмаган, лекин саҳнада ҳеч бир театр томошасидан кам бўлмаган композицияларни кўрдик. Демак, улуғ аждодларимиз ҳаёти, уларнинг ибратли амаллари, юртга чексиз меҳр-муҳаббати қалбида Ватан ишқи бор бўлган ҳар бир инсон учун бегона эмас. Балки шунинг учун ҳам курсантларимиз томонидан саҳналаштирилган томошалар ҳар жиҳатдан тўкис бўлгандир, – дейди Қуролли Кучлар академияси гуманитар фанлар кафедраси доценти, психология фанлари номзоди, истеъфодаги полковник Аҳмаджон Бекназаров.

Бундан ташқари, Соҳибқирон Амир Темур ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган саҳна томошалари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.

И. НУРАЛИЕВ

Информеры