Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТУРКИЯ ВА ПОКИСТОН ҲАРБИЙЛАРИ БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛАДИ

2019 йилнинг 22–27 апрель кунлари Жиззах вилояти «Фориш» тоғ полигонида Покистон ва Туркия Қуролли Кучлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Мазкур ўқув машғулотлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия Қуролли Кучлари ўртасида 2019 йилги ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ўзаро тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси «Фориш» тоғ полигони ҳудудларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры