2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АМИР ТЕМУР БЮСТИ ОЧИЛДИ

Фарғона «Темурбеклар мактаби»да Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги ҳамда Соҳибқирон бюстининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, фахрийлар, вилоят фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбир якунида Фарғона вилояти ҳокими ҳарбий хизматчиларга «Темур тузуклар» китобини улашди.

Шу куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли подполковник Нодир Авезов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда ҳам «Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли» ғояси остида буюк аждодимизнинг бюст мажмуаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Қарши давлат университети профессори Очил Бўриев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳодир Абдураззоқов, Муборак туман «Муборакнефтгаз« МЧЖ раҳбари Қаҳрамон Қурбонов, туман ҳокимлиги ва бошқалар иштирок этди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам Амир Темур бюстини ўрнатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры