2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗБЕКИСТОН КУРСАНТИ ММА КАМАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Арча-бешик» спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи «Батир баши» IV этно турнири бўлиб ўтди.

Нуфузли турнирда 84 кг вазнлилар ўртасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академияси курсантлари Бекзод Нурматов ҳамда Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилди.

Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан ўғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритди. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон спортчиси Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибидан устун келди. Финалга икки ҳамюртимиз чиқди. Аммо, Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёғидан олинган жароҳати ҳамда мураббийларнинг жангни олиб боришига қаршилиги сабаб тўлиқ ғалаба Бекзод Нурматовга берилди. Унга аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи «Батир баши» IV этно турнири камари тантанали равишда топширилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры