Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИДА ЎЗГАРИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу низом билан олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимига бир қатор ҳужжатлар билан биргаликда яшаш жойидан тавсифнома ҳамда оила аъзолари сони ҳақидаги маълумотнома ҳам топширилиши лозим эди.

Ўзгартиришларга асосан мазкур талаб бекор бўлди.

Эндиликда ишлаётган (ўқиётган) номзодларгина иш (ўқиш) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома олиб келиши лозим. Ишламаётган (ўқимаётган) номзодлардан бу ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры