2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилди.

Машғулотларга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси куч ва воситалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари жалб қилинди.

Машғулотлар қўшинлар ва бошқарув органларини юқори жанговар шайликка келтириш билан бошланди. Бўлинмалар жанговар ўқув вазифаларни бажариш ҳудудига олиб чиқилди. Ўқувлар Шарқий ҳарбий округнинг барча полигонларида бўлиб ўтди. Унда куч тузилмаларининг тегишли бўлинмалари замонавий хавф-хатарларга қарши қаратилган ҳамкорликдаги тадбирларни амалий бажариш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорликдаги машғулот тафсилотлари билан газетанинг навбатдаги сонида танишасиз.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры