2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЛК БОР ЎТКАЗИЛГАН ФОРУМДА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ахлоқий-руҳий таъминот концепциясини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга бағишланган биринчи форум бўлиб ўтди.

Унда Қуролли Кучларнинг барча тизимида тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналиши бўйича масъул ҳарбий хизматчилар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси вакиллари иштирок этди.

Форумда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов сўзга чиқиб, ахлоқий-руҳий таъминот концепциясининг аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифаларни қўшинларда кенг татбиқ этиш чора-тадбирлари масаласига алоҳида тўхталди.

Ушбу мавзу доирасида илк бор ўтказилган форумда сўз олган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари қўшинлар ахлоқий-руҳий таъминоти тарихи, бугунги глобаллашув жараёнида жаҳон мамлакатлари томонидан қўлланилаётган тажрибалар ҳамда концепцияни Қуролли Кучларимизда юксак даражада татбиқ этишга доир зарур фикр­ларини баён этдилар.

Иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мунозаралар ва таклифлар инобатга олиниб, келгусида жорий этилиши белгиланди.

Алибек ОМОНТУРДИЕВ

 

Информеры