Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МУЗЕЙГА ВИРТУАЛ САЁҲАТ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Моделлаштириш ва симуляция бўйича махсус ахборот технологиялари марказида юқори технологияларни чуқур ўрганиш ва уларни миллий армиямиз салоҳиятини янада ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматчиларни шакллантириш жараёнига тадбиқ қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Яқинда марказ мутахассислари томонидан панорама кўринишидаги (360 градусли) тасвирга олиш ва уни тадбиқ қилиш технологиялари ўрганиб чиқилди. Бундай технология музей, кутубхона, маданий марказлар ва бошқа биноларнинг ташқи ва ички тузилмаси бўйлаб виртуал саёҳат қилиш ҳамда уларнинг экспозицияларини яқиндан кўриш имкониятини беради.

Бугун ушбу технология хорижий давлатларнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини виртуал саёҳат қилишда кенг қўлланилмоқда.

Қуролли Кучлар Давлат музейи ходимлари билан ҳамкорликда марказ мутахассислари томонидан яратилган «Виртуал саёҳат» дастуридан ҳам шундай мақсад кўзланган.

«Виртуал саёҳат» дастури республикамизнинг турли ҳудудларидаги ёшлар, чақириққача бўлган ўспиринлар, шунингдек узоқ гарнизонлардаги ҳарбий қисм (муассасалар) шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларига интернет тармоғи орқали музей бўйлаб масофадан туриб саёҳат қилиш имконини беради.

Бундан ташқари таълим соҳаси мутахассисларига ёшларни юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича муҳим тарғибот воситаси бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин.

Ўз навбатида бундай лойиҳа ёрдамида халқимизнинг бой маданий меросини бутун жаҳонга ёйиш, жумладан Хива, Бухоро, Самарқанд каби тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларига виртуал саёҳатларни амалга ошириш, сайёҳларни юртимизга кўпроқ жалб қилиш ва мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мумкин.

Подполковник Адҳамжон МИРЗАЕВ

Информеры