2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БУЮК СОҲИБҚИРОНГА ЭҲТИРОМ

Пойтахтимизда қад ростлаган Амир Темур ҳайкали ва обод хиёбон бугун барчамизнинг фахримизга айланиб улгурган.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг бир гуруҳ курсантлари ҳамда талабалар, ўқувчи ёшлар мазкур хиёбонга ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.

Курсантлар эса ёшлар билан ҳамкорликда ўзига хос, ноодатий акция ўтказишди.

Яъни хиёбон бўйлаб сайр қилиб юрган юртдошларимиз ҳамда хорижлик саёҳларга «Темур тузуклари» китоби ва гуллар тақдим этилди.

– Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг бизларга қолдирган меросини асраб-авайлаш, ўқиш ва ўрганиш ҳам фарз, ҳам қарздир, – дейди курсант Сардор Бозоров. – Соҳибқирон томонидан бунёд этилган кўплаб тарихий обидаларда бўлганман. Ҳали-ҳануз бу обидалар менинг ҳайратимни оширади. Шунингдек, Темурийлар тарихи давлат музейидаги экспонатлар бизда катта таассурот қолдирди. Ўқув жараёнида ҳам Соҳибқирон ҳаёти ва у босиб ўтган улкан йўл ҳамда мероси бўйича сабоқлар берилади. Айниқса, унинг ҳарбий ишлардаги донолиги ва маҳорати бизни жасоратга, матонатга ундагай.

 Аҳрор ОЧИЛОВ

Информеры