Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ҲАРБ ИЛМИНИНГ ДОНИШМАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий техник институтида «Амир Темур марказлашган давлат асосчиси» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Соҳибқирон бобомиз таваллуд кунига бағишланган тадбирда институт бошлиғи полковник Мирзаюсуф Рустамбаев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, педагогика фанлари номзоди доцент Жумабой Раҳимов ҳамда масъул офицерлар ва курсантлар иштирок этди.

Тадбир давомида сўз олганлар Амир Темурнинг саркардалик салоҳиятига, унинг марказлашган давлат тузишдаги сиёсатига, ҳарб илмидаги донишмандлигига алоҳида тўхталишди. Шунингдек, ёзувчи Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» номли тетралогияси борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Бугунги тадбирда олимлар ва ёзувчилар билан дўстона мулоқот ташкил қилинди, – дейди подполковник Улуғбек Уразметов. – Унда улуғ саркарданинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни тингладик. Одил сиёсат эгаси, юртни адолат билан бошқарган йўлбошчи, улкан давлатга асос солган улуғ Амир Темур ҳаёти ҳар жиҳатдан бизга ўрнакдир.

Тадбирда курсантлар томонидан Соҳибқирон ҳаёти акс этган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Наргиза АСАДОВА

 

Информеры