2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ТАНТАНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг барча бўлинмалари, ҳарбий қисм ва таълим муассасаларида Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Тадбирлардан бирида сўз олган оддий аскар Б. Қўзимуродовнинг онаси Дилфуза Назарова ўғлини ҳарбий либосда кўриб қалби чексиз фахр, ифтихорга тўлганини ҳаяжон билан сўзлаб, барча аскарларга мард ва фидойи инсонлар бўлиб камол топишларини тилади.

Ҳарбий қасамёд қабул қилган муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғаси, яъни «Темур тузуклари» ҳамда «Ўзбекистон тарихи» китоблари тантанали равишда топширилди.

Фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий оркестр садолари ҳамда эл ардоғидаги санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

Д. ЧИНАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ​матбуот хизмати катта офицери

Информеры