2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАРСДА 2030 ЙИЛДА ШАҲАРЧА ҚУРИЛАДИМИ?

Космик чиқинди

https://kosmolog.ru сайтида келтирилишича, 1957 йилдан ҳозирги кунгача 5800 дан зиёд сунъий йўлдош учирилган. Улардан 3100 таси самода парвоз қилиб юрибди. Бироқ фақатгина 1000 га яқини ишлайди, қолгани космик чиқиндига айланган.

2016 йилги маълумотда айтилишича, космосда 1381 та сунъий йўлдош бор:

АҚШда – 568 та;

Хитойда – 177 та;

Россияда – 133 та;

бошқа мамлакатларда – 503 та.

Жами 115 та мамлакатнинг сунъий йўлдоши бор.

6 та сабаб

Нега инсон космосга сунъий йўлдош учиради? Бунинг 6 та сабаби бор.

1. Алоқани таъминлаш мақсадида. Телевизион ва интернет сигнали, телефон алоқасини таъминлаш учун.

2. Ҳарбий иш ва жанг олиб бориш мақсадида. Разведка, мудофаа, ракеталарни нишонга тўғирлаш кабилар.

3. Фанни ривожлантириш мақсадида. Сайёралар, само йўли ва юлдузларни ўрганиш.

4. Навигацияни шакллантириш учун. Ҳудуд мўлжалини олиш, объектлар жойлашувини аниқлаш.

5. Метеорология хизматини таъминлаш. Об-ҳавони ўрганиш, иқлимни назорат қилиш.

6. Ерни зондлаб текшириш мақсадида. Яъни ўрмонлар ҳолати, саҳролашиб кетиш. Табиий офатларнинг олдини олиш учун.

Етакчи давлатлар

Сунъий йўлдошларга қарши қуролларининг жанговар имкониятлари жиҳатидан етакчи ўринларни эгаллаган давлатлар:

АҚШ;

Хитой;

Россия.

Қуролланиш пойгаси

Космик қуролланиш пойгасининг учинчи тури бошланди, дейишмоқда экспертлар. Олдинги 2 тури:

1. 1957 йилда бошланган. Яъни СССР сунъий йўлдош учирганидан сўнг.

2. 1970 йилларнинг ўрталарида. СССР сунъий йўлдошларга қарши янги қуролини синовдан ўтказди. Ўз навбатида АҚШ ҳам бу борадаги ишларини авж олдирди.

Россия ва Хитой сунъий йўлдошларга қарши дастурларини чеклашга тайёр эмас. АҚШ эса ўз арсеналини шакллантиришга зўр бериб ётибди. Бу эса космик қуролланишнинг учинчи турига алоқадор вазият.

Қандай космик қуроллар бор?

– Орбитал ёки суборбитал ракеталар (ядро ва термоядро каллакли);

– орбитал ядро зарядлари;

– нур ёрдамида ишлайдиган қуроллар;

– сунъий йўлдошлар ва ракеталарни лазер нури ёрдамида йўқ қиладиган қуроллар;

– электромагнит қуроллар.

Илон Маскнинг режалари

Америкалик миллиардер Илон Маск ва унинг компанияси SpaceX ҳақида билсангиз керак. Айни пайтда тадқиқотчи Марсни ўзлаштиришга қатъий киришган. Қандай қилиб?

2018 йилда

Марсга парвоз учун Техасда компания космодром қуриш фикрини ўртага ташлади.

2019 йилда

Big Falcon Spaceship фазо кемасини синов тарзида йил якунида парвоз қилдирмоқчи.

2020-2021 йилда

BFR (Big Falcon Raket)нинг синов тарздаги учирилиши ҳамда Ер орбитаси атрофидаги парвози режалаштирилган.

2022-2023 йилда

 BFR Марсга қўнади ва экспедиция ўтказилиши учун керакли анжомларни олиб боради.

2024 йилда

Инсонларнинг Марсга илк парвозига старт бермоқчи.

2025 йилда

Одамлар Марсга туширилади. BFR экспедиция аъзолари учун яшаш жойига айланади.

2028 йилда

Илон Маскнинг тахминича, Марсдаги илк станция қурилиши 2028 йилда ниҳоясига етиши мумкин.

2030 йилда

Миллиардер 2030 йилларга бориб Марсда одамлар яшаши учун илк шаҳарчани бунёд этмоқчи.

2100 йилда

Марсда иқлимни ўзгартириб, яшаш учун шароит яратилиши кутиляпти. Бу миллиардернинг фантазияси эмас. Кўпдан буён олимлар мазкур масалада изланишлар олиб бормоқда.

Айни  пайтда Марсдаги атмосфера босими Ердагидан 1 фоиз кам. Радиация миқдори юқорилиги сабаб махсус скафандр ва мосламаларсиз инсон қизил сайёрада яшай олмайди.

Ш. ТОЛМАСОВ тайёрлади.

 

Информеры