Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

СЎҒДДАГИ ҲАРБИЙ САНЪАТ

Қарийб 3000 йиллик тарихга эга бўлган Сўғд (Сўғдиёна) замини неча-неча қирғинбарот жанглафрнинг, кўплаб талон-торожу босқинчиликларнинг тилсиз гувоҳи бўлиб келган. Мана шундай жанг-жадаллар шароитида Сўғдиёнада ҳарб санъати ривожланган ва ўзга ўлка ҳамда подшоликларга ўз таъсирини кўрсатган. Сўғдиёна жуда қадимдан қурол ишлаб чиқариш марказиф ҳисобланган.

Хитой йилномаларидан «Бейшин» ва «Суйшу»да хабар берилишича, баъзи салтанатларнинг ҳукмдорлари, масалан, Ми (Маймурғ), Цао (Иштихон) ва Хэ (Кушония) бир неча юздан то мингтагача жангчидан иборат қўшинга эга бўлган.

Аниқроқ қилиб айтганда, бу маълумотлар майда сўғд салтанатларига тегишли. Асосий Сўғд ихшидларига келсак, шубҳасиз, унинг қўшини катта бўлган. «Маншу» йилномасида айтилишича, ихшидларнинг қўшини бошқа ҳукмдорларнинг ҳарбий кучидан ортиқ бўлган. Бу йилномалардаги Сўғд ҳукмдорларининг қўшинлари сони ҳақидаги маълумотларни араб-форс ёзма манбаларида чокирлар деб аталган жангчилар турига тегишли, дея тахмин қилиш мумкин.

Тарихчи ат-Табарийнинг ҳикояларига кўра, чокир (чокар) Сўғд ихшидининг ҳам, шунингдек, бошқа ҳукмдорларнинг ҳам хос соқчилари ва доимий қўшинини ташкил этган. Масалан, ат-Табарий ихшид Тархуннинг таниқли Муса ибн Абдуллоҳ билан Термиздаги (85/704 й) кураши ҳақида ҳикоя қилар экан, Тархунни қўриқлаган ва у билан бирга жанг қилган кўп сонли чокирлар ҳақида эслатиб ўтади.

Сўғд ихшидларининг қўшини ҳақида фикр билдирар экан, хитойлик Сюан Цзян улар қўшинининг кўп қисмини чокирлар ташкил этганини, катта жисмоний кучга эгалиги ва довюраклиги билан ажралиб туриши, уларнинг ҳужумига ҳеч ким дош бера олмаганини қайд этади.

Чокирлар деганда ҳукмдор ва тўраларга бўйсунган ҳарбий кучни тушуниш керак; мусулмонликдан олдинги даврда маҳаллий ҳукмдорлардан энг қудратлиси бўлган самарқандлик ихшиднинг қўшини чокирлардан ташкил топган эди.

Капитан Мансур ШЕРОВ,

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти катта ўқитувчиси

Информеры