Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

АМИР ТЕМУР САЛТАНАТИДА РАЗВЕДКАНИНГ ЎРНИ

Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Амир Темур ўз ерларининг барча томонларига айғоқчиларини жўнатиб, қолган мулкларини жосусларга топширган. Жосусларнинг бири Қоҳирада, Муизияда бўлса, бошқаси Дамашқда, Шамийсониядаги сўфийлардан бўлган. Улардан бири чаканафуруш бўлса, иккинчиси йирик савдогар, ҳунарманд, мунажжим, қаландарлару саёқ дарвешлар, денгизчи маллоҳлар, қуруқликдаги сайёҳлар, зарофатли мешкоблар, латофатли этикдўз, илм талабида мағрибу машриқни кезган, икки мухолифни бир-бирига бириктириб, икки душманни бир-бирига қўшган уддабурон кишилар эканликларини ёзиб қолдирган.

Амир Темурнинг контрразведка тактикасидан бири душманни чалғитиш мақсадида разведкачилари билан махфий мажлислар ўтказиб, қўшинининг бир қисмини келишилган томонга йўллашга, кейин бошқа томонга тарқалишга амр қилган. Душман контрразведкачилари бундай ёлғон хабарларни ўз бошлиқларига етказиб, уларнинг нотўғри қарорлар қабул қилишига сабабчи бўлган.

Разведка ва контрразведка Соҳибқирон салтанатида муҳим ўрин тутгани ҳақида «Темур тузуклари»даги «Мулку мамлакат, сипоҳу раият аҳволидан хабардор ва огоҳ бўлиб туриш тузуги»дан қуйидагиларни келтириб ўтамиз: «Амр қилдимки, ҳар ерда, вилояту шаҳар ва лашкар ўрдусида кундалик воқеаларни ёзувчи (хабарнавис)ларни тайин қилсинларки, ҳокимлар, раият, сипоҳ ўз лашкари ва ёт лашкарнинг хатти-ҳаракати ҳақида мени хабардор қилсин. Атрофдан кирган-чиққан мол-мулк, четдан кирган, четга чиққан ёт кишилар, ҳар турли мамлакатлардан келган карвонлар, қўшни подшоҳлар, уларнинг гаплари, ишлари ҳақидаги хабарлар ва узоқ ўлкалардан бўлиб, менинг даргоҳимга юзланган уламо, фузало ҳақидаги сўзларни тўғрилик билан менга ёзиб турсинлар».

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Амир Темурнинг разведка ва контрразведка масалаларига доир фаолиятини ўрганиб боришимиз зарур.

Полковник Ф. ДУСЧАНОВ, подполковник Х. ҲОШИМОВ,

Қуролли Кучлар академияси ўқитувчилари

Информеры