Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ ЖАНГОВАР ВОСИТА

Сербия ҳарбий техника институти мутахассислари Наменск шаҳрида жойлашган махсус маҳсулотлар заводи билан ҳамкорликда яратилган янги ишланма – «Милос» номли масофадан бошқарилувчи жанговар машинанинг тажриба нусхасини намойиш этишди. Машинага Сербиянинг ўзида ишлаб чиқилган М86 русумли 76 мм.ли пулемёт ва RBG типидаги 40 мм.ли автоматик гранатомётга эга бўлган қурол модули ўрнатилган. Маълумотларга кўра, «Милос» масофадан пульт ёрдамида бошқарувчи оператордан 1 км.гача узоқликда ҳаракатланиши мумкин. Пулемётдан самарали отиш масофаси 800 метр, гранатомётдан – 400 метрни ташкил этади. Жанговар модуль азимут бўйича сониясига 20 даража максимал тезликда айланма ҳаракатланиши ва нишонга -5° дан +45° гача бўлган бурчак бўйича сониясига 10 даражагача тезликда тўғриланиши мумкин. Қуролнинг ўнг томонига ўрнатилган сенсорли блок таркибига кенг кўриш доирасига эга бўлган видеокамера, кундузги CCD камера, тепловизион каналли тунги камера ва лазерли масофа ўлчагич киради. «Милос» пўлат гусеницалар билан жиҳозланган, шу билан биргаликда унинг резина лентали варианти ҳам синовдан ўтказилган. Машина тегишли ҳудудда соатига 7 км.гача максимал тезликда ҳаракатланиши мумкин. Жанговар оғирлиги 620 кг, аккумулятор батареяларининг қуввати эса унга 1 соат давомида қўшимча қувватланишсиз ишлаш имконини беради. Машина платформасининг умумий узунлиги 1,7 метр, эни 0,8 ва баландлиги 0,95 метрни ташкил этади. Жанговар қўллаш ҳудудига «Милос» юклаш рампаларига эга бўлган трейлерда етказилиши мумкин.

Информеры