2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МИТТИ РАЗВЕДКАЧИ

АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқотлар бошқармаси (DARPA) зирҳли жанговар машиналарга қарши курашиш учун мўлжалланган митти учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)дан фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқмоқда. Бундай аппаратларнинг асосий вазифаси разведка ва нишонларни кўрсатиб беришдан иборат бўлади. Режага кўра, таннархи нисбатан арзон, тик (вертикал) кўтарилувчи ва қўнувчи, оператор томонидан бошқариладиган ёки автоматик режимда ҳаракатланувчи бундай митти аппаратлар яширин равишда жанговар машинага яқинлашади, унинг корпусига жойлашади ва сигнал юборишни бошлайди. Оператор томонидан нишон координаталари аниқланган ва маълумотлар ўт очиш позициясига етказилганидан сўнг кўрсатилган квадратга сигналга тўғриланиш тизими билан жиҳозланган ўқ-дорилар ёрдамида зарба берилади. Тегишли вазифа бажарилганидан кейин аппарат мунтазам бўлинма ёки разведкачи-қўпорувчи гуруҳ таркибида бўлган оператор ёнига қайтади. Ўққа тутиш воситалари сифатида эса оддий ва реактив артиллерия снарядлари, танкка қарши бошқарилувчи ракеталар, «ҳаво-ер» типидаги авиация ракеталаридан фойдаланиш мумкин. Аппарат қанча ихчам бўлса, уни аниқлаш эҳтимоли шунчалик кам бўлади. Шу сабабли УУА кучланиш қурилмасининг бошқарув тизими, оғирлиги ва ўлчамларини имкон қадар кичрайтириш кўзда тутилган. Хусусан, DARPA дастурида аппаратнинг ўлчами, баландлиги, узунлиги ва эни 15 см.дан ошмаслиги режалаштирилган.

 

Информеры