2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ВАТАНПАРВАРЛАР» БОҒИДА СОДИҚЛИК ОНТИ

Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар қасамёд қилди.

– Ҳарбий қасамёд қабул қилаётган аскарларга, уларнинг ўзига ярашиб турган либосига ҳавасимиз келди, – дейди таассуротларини яшира олмаган Достон Мирзаев. – Шу дақиқаларда менда ҳам ҳарбий хизматга бориш, Ватанимга хизмат қилишдек шарафли бурчни адо этиш мақсади янада қатъийлашди.

– Бугун ўғлим Шоҳруҳбекни ҳарбий либосда кўриб, хурсанд бўлдим. Кўзларимга қувонч ёшлари келди, – дейди наманганлик Холида Дадамирзаева. – Болам Ватан ҳимоячилари сафига қўшилганидан, ўзининг шарафли бурчини адо этаётганидан ғурурландим. Бугун ўғлимнинг ортидан келиб, Қарши шаҳридаги диққатга сазовор жойларни томоша қилдик. Айниқса, «Ватанпарварлар» боғи чиройли бўлибди.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган боғ кун сайин ёшу кекса, барчанинг кўнглидан эзгу мақсадларга хизмат қилиши, аҳолини ватанпарварликка чорлаши билан мустаҳкам жой эгалламоқда. Унга ташриф буюрувчиларнинг сони кундан-кунга ортмоқда. Шу куни боғ янада гавжум ва кўркам бўлди.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Информеры