2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«РЕГИСТОН» МАЖМУАСИДАГИ ТАНТАНА

Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасида Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ҳарбий қасамёд қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник А. Саидов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар миллий армиямиз сафида хизмат қилиш нақадар шарафли ва машаққатли эканлигини, ёшларимизга Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби жасур аждодларимизга муносиб ворис бўлишларини тиладилар.

Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси – Амир Темурнинг «Темур тузуклари» ва «Ўзбекистон тарихи» китоблари тантанали тарзда топширилди.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи,

оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,

Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази пресс-атташеси

Информеры