2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари учун Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 17-даҳасида 40 хонадонга мўлжалланиб бунёд этилган кўп қаватли хизмат уйи ўз эгаларига тантанали топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, ёшлар иштирокида ўтган тадбирда кейинги йилларда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, 2017 ва 2018 йиллар давлат дастури бўйича 4,5 минг нафар ҳарбий хизматчининг яшаш шароити яхшилангани таъкидланди.

Тантанали маросимда иштирок этган Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов шинам ва кўркам, барча қулайликларга эга уй эгаларини табрик­лади. Хонадонларга кириб, шароитлар билан танишди, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан самимий суҳбатда бўлди.

Тантанали маросим концерт дастурига уланди.

Шу куни дошқозонларда миллий таомлар ва сумалак қайнади.

И. ҚЎЧҚОРОВ

 

Информеры