2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИНТИҚ КУТИЛГАН ЛАҲЗАЛАР

Ҳарбий қасамёд тантанаси. Бир умрга қалби шуурга муҳрланадиган бу лаҳзаларга пойтахтимиздаги Ватанга қасамёд мажмуаси пойида кўплаб ота-оналар гувоҳ бўлишди. Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги тантаналарда она юрт ҳимоясига бел боғлаган ўғлонлар барчанинг кўз ўнгида Ҳарбий қасамёд қабул қилишди.

* * *

Пойтахтимиздаги Ҳарбий қасамёд тантаналаридан бири учувчилар хотирасига барпо этилган ёдгорлик мажмуаси пойида бўлди.

Қаддини тик тутиб, қўлда қурол билан мағрур турган ўғлонларга қараб уларнинг бор-йўғи бир ой аввал ўйин­қароқлиги тарқамаган ўспиринлар бўлганига ишонгингиз келмайди. Улардаги дадиллик, чеҳрасидаги қатъият, ўзига ишонч сизга ҳам қувват беради. Фарзандларини дилда виқор, фахр ва ғурур туйғуси билан кузатиб турган ота-оналар, яқинларининг юз-кўзларидаги чексиз ифтихор туйғуси сизга ҳам юқади.

Умида ЮСУПОВА

Информеры