2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ВАТАНГА СОДИҚЛИК ИФОДАСИ

Жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳам ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.

– Ҳозир ҳаяжон ва ғурур оғушида турибман, – дейди оддий аскар Миржалол Умрзоқовнинг бувиси, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан келган Зулфия ая Анорбоева. – Сафда турган мана шу норғул йигитлар орасида набирамнинг ҳам борлигидан кўксим фахр-ифтихорга тўлмоқда. Эл-юрт осойишталигини асраш, Ватан корига камарбаста бўлиб уни ҳимоя қилиш энг катта савоб иш. Ўғлонларимизнинг тинчлигимиз ҳимояси йўлида мардларча қўр тўкиб турганини кўриб, тинчлигимизга кўз тегмасин, паҳлавонларимиз соғ бўлсин, бор бўлсин деб дуо қиляпман.

Майор Муҳаммаджон АЗИМОВ

Информеры