2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«АКАМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН»

Тошкент ҳарбий округида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда ҳам муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлонларнинг Ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбир бўлди.

– Неварамни табриклаш учун келдим, – дейди Чори Раҳимов. – Ўғилларимнинг барчаси собиқ иттифоқ даврида ҳарбий хизматни ўташган. Уйидан минглаб километр олисда, ўзга юртларда юрганларини эсласам, ҳали-ҳамон юрагим орқага тортади. Биронтасини қидириб бормаганман. Бемеҳрлигимдан эмас, албатта. Имконим йўқлигидан. У даврларни қўяйлик... Нақадар фаровон замон-а. Аскар неварамга қараб тўймаяпман.

– Акам билан фахрланаман, – дейди Мардона Отаниёзова. – Армияга тантанали кузатув тадбирида қатнашган эдик. Бугун эса Ҳарбий қасамёд қабул қилганига гувоҳ бўлдик. Дугоналаримнинг кўпчилиги менга ҳавас қилишларини айтишган. Акамнинг ҳеч қачон оиламиз юзини ерга қаратмаслигига ишонаман!

Низомиддин МАТЁҚУБОВ

 

Информеры