2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ, КЎРКАМ ВА ШИНАМ

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган «Нуристон» қўрғонида ҳарбий хизматчилар учун 48 хонадондан иборат 2 та кўп қаватли хизмат уйи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Нишон тумани ҳокимлиги ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган бу уйлар  2 ва 3 хонадондан иборат бўлиб, унда яшаш учун барча  қулайликлар яратилган. Ойдин манзилларда шундай обод гўшаларнинг бунёд этилиши ҳукуматимизнинг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатаётган юксак эътибори ва ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир.

 Г. ҲОЖИМУРОДОВА

Информеры