2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ УЙЛАР

Андижон, Навоий ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга янги барпо этилган кўп қаватли уйлар топширилди.

Тантанали маросимларда Олий Мажлис, ҳокимият вакиллари, Миллий гвардия қўмондонлиги, маҳаллалар жамоатчилиги, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Навоий шаҳрида 30 та, Андижон шаҳрида 30 та ва пойтахтимизда 56 та хонадон калитларини эгаларига топшириш вақтида ҳарбийларнинг ижтимоий муҳофазаси борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, жумладан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари асосида  кўп қаватли уйлар қурилаётгани ва тинчлигимиз посбонлари ҳамиша давлатимиз ва халқимиз эътиборида эканлиги таъкидланди.

Эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар янги хонадонлар эгаларининг қувончини ўзида ифода этди.

Капитан Д. ЧИНАЛИЕВ

 

Информеры