2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисм чегара пости реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Чегара постининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, «Ёш чегарачилар» клуби аъзолари иштирок этди.

– Замонавий инфратузилмага эга чегара пости маж­муасининг фойдаланишга топширилгани мазкур йўналишдаги кенг кўламли ишларнинг амалдаги ифодасидир, – дейди чегара пости бошлиғи катта лейтенант С. Абдуллаев. – Янги бинода чегарачиларнинг ўз жанговар тайёргарлигини, билим, кўникма ва малакасини оширишлари, хизмат  бурчларини бекаму-кўст бажаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Тадбирда чегара пости қурилишида алоҳида ўрнак кўрсатган қурувчилар тақдирланди.

Э. ЯДГАРОВ

 

Информеры