2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ВАКИЛЛАРИМИЗ ТАНК БИАТЛОНИ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАСИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

2019 йилда ҳарбий хизматчиларимиз 4 та танк экипажи (3 таси асосий ва 1 таси захира) таркибида Россияда ўтказиладиган Халқаро армия ўйинларининг танк биатлони мусобақасида иштирок этади. Ушбу мусобақада вакилларимиз ўтган йил кузатувчи сифатида қатнашган эди.

Танк биатлони мусобақасини ўтказиш учун 2018 йилда Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» полигонида халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган майдон бунёд этилиб, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи мусобақа ўтказилган эди.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида «Чирчиқ» полигонида ўтказиладиган саралаш босқичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 4 та танк экипажи (танк командири, мўлжалга олувчи оператор, механик ҳайдовчи) танлаб олинади. Ҳозирги вақтда улар Марказий ҳарбий округининг «Фориш» полигонида якка тартибда пойга ва эстафета турлари бўйича Т-72 танкларида интенсив амалий тайёргарликдан ўтишяпти.

 

Информеры