2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЛЕЙТЕНАНТ НАДИЯ ДУСАНОВА - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки муваффақиятларга бой бўлди. Осиёда тенгсиз бўлган Светлана Радзивил ҳамда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси лейтенант Надия Дусанова мамлакатимиз шарафини юксакларга кўтарди. Қитъа чемпионатида лейтенант Надия Дусанова 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиб, ғолиблик нашидасини сурди. Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди.

Босқон улоқтириш баҳсларида Мудофаа вазирлиги спорт клубининг яна бир аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Суҳроб Ходжаев 72,85 метр натижа кўрсатиб, у ҳам бронза медалини қўлга киритишга эришди.

Информеры