2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗ ҒОЛИБ

20 – 23 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларида дзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 39 мамлакатидан келган 286 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ғолиб­лар қаторидан ўрин олди. -52 кг вазн тоифаси бўйича аёллар ўртасида кечган беллашувларда Диёра Келдиёровага бас келадиган топилмади. У финалда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Олтин медаль унинг номига ёзилди.

Ҳамюртларимиз Гулноза Матниёзова (-70 кг) ҳамда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры