2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚЎШИМЧА КУЧЛАНИШ ҚУРИЛМАСИГА ЭГА

ATMOS 2000 (Autonomous Truck MOunted Howitzer System) типидаги 155 мм.ли ўзиюрар гаубица Исроилнинг «Солтам системз» компанияси мутахассислари томонидан яратилган бўлиб, тўп «Аэростар» компанияси (Руминия)нинг ўта қийин йўллардан ҳам юра оладиган «Роман» русумли автомобилига (ғилдираклар формуласи 6 х 6) ўрнатилган, шунингдек уни «Татра» автомобилига жойлаштириш варианти ҳам мавжуд. Ғарб оммавий ахборот воситалари  маълумотига кўра, бундай тизим ствол узунлиги 39, 45 ва 52 клб бўлган тўп билан жиҳозланиши мумкин. Гаубицанинг жанговар оғирлиги 22 тонна. Қисман зирҳланган бошқарув кабинаси машина корпусининг олд қисмида, тўп эса орқа томонида жойлашган. Тўп ҳисоби (расчёти) тўрт кишидан иборат. Машина зирҳи шахсий таркибнинг ўқ ва артиллерия снарядлари парчаларидан ҳимоя қилинишини таъминлайди. Тўпдан снаряд турига боғлиқ ҳолда 41 км.гача бўлган масофага отиши мумкин. Гаубица рақамли ўт очишни бошқариш тизими ва масофадан бошқариш пульти билан жиҳозланган бўлиб, бу кабина ичидан туриб ўт очиш имконини беради. Машина бортига асосий двигатель ўчиб қолган ҳолатларда барча тизимлар фаолиятини таъминловчи қўшимча кучланиш қурилмаси ўрнатилган. ATMOS 2000нинг шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 80 км, ёқилғи бўйича юриш захираси 800 км. Мазкур ўзиюрар гаубица Исроил армиясининг артиллерия бўлинмаларига қарашли қуроллар таркибидан жой олган, шунингдек, буюртмалар бў­йича экспортга ҳам чиқарилган.

 

 

Информеры