2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНГИ МУЗЁРАР КЕМА

Франция Ҳарбий денгиз кучларига қарашли «Астролябия» номли музёрар кема (борт рақами Р800) мамлакатнинг Антарктидадаги илмий-тадқиқотчилик базаларини моддий-техник таъминлаш, шунингдек, Дунё океанининг жанубий кенгликларидаги қутб сувларида патруллик вазифаларини амалга ошириш учун мўлжалланган. Қалинлиги 80 см.гача бўлган музларни енгиб ўтиши мумкин. Хобарт (Австралия) ва Реюньон ороли (Франция)даги портларда жойлашади. Кема лойиҳаси Франциянинг «Марин ассистантс» ва Финляндиянинг «Акер арктик» компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. «Астролябия» 2016 йилда «Пириоу» кемасозлик корхонасида қурилган бўлиб, узунлиги 72 метр, эни 16 метр, сувга ботиб туриш даражаси 5,3 метрни ташкил этади. Бош энергетика қурилмаси таркибига «Вяртсиля» фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва умумий қуввати 8700 от кучига тенг бўлган 4 та дизель-генератор киради. Кеманинг максимал юриш тезлиги  14 узел, сузиш узоқлиги тежамкор 12 узел тезликда 10000 миляни ташкил этади. Музёрарга экипаждан ташқари 60 киши жойлаштирилиши мумкин. Кема оғирлиги 1200 тоннагача бўлган юклар (26 тагача стандарт ўлчамдаги 20 футли контейнер)ни олиб юриши мумкин. Юк кўтариш қобилияти мос равишда 35 тонна ва 900 килограмм бўлган иккита телескопик кран билан таъминланган. Шунингдек, кемага 1 та вертолёт жойлаштирилиши ҳам кўзда тутилган.

 

Информеры