2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИДА СОВРИНЛИ ЎРИН

Қуролли Кучлар академияси курсантлари жамоаси МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида математика фани бўйича Халқаро олимпиадада 3-ўринни қўлга киритишди.

Жорий йилнинг 19 – 25 апрель кунлари Қозоғистоннинг Караганда давлат техника университетида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ҳамда Россия Федерациясидан 7 та жамоа иштирок этиб, курсантларнинг олий математика борасидаги билимлари 3 та турда синовдан ўтди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Россия Федерацияси, 2-ўрин мезбон давлат курсантларига насиб этди.

Камолиддин ХУДОЙНАЗАРОВ

 

Информеры