2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТОЖИКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби ҳарбий ҳаракатлар хизмати бошлиғи полковник Назарахмад Қурбон Қосимзода бошчилигидаги ҳарбий делегация юртимизга ташриф буюрди.

Қуролли Кучлар давлат музейида юртимиздаги бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари билан икки мамлакат халқаро ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган ҳарбий юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити тўғрисидаги Келишув муҳокама этилди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси бошлиғи подполковник А. Сабиров ушбу Келишувнинг аҳамияти, ҳар икки давлат учун тенг манфаатли ҳамкорликнинг келгуси ривожи ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари иштирокида Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган музокарада мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры