2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

КУРСАНТ НУРМАТОВНИНГ ЯНА БИР ОЛТИНИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов Россиянинг Владивосток шаҳрида 24 – 29 апрель кунлари ўтказилган жанговар самбонинг «А» сериясига кирувчи чемпионатда ҳам навбатдаги ғалабага эришди.

Европа ҳамда Осиёнинг 15 давлатидан келган 200 нафардан зиёд самбочи Яқин Шарқ федерал университети спорт залида «Юрий Потапов мемориали» номидаги 22-халқаро турнирда ўзаро куч синашди.

82 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Нурматов финалда россиялик кучли рақиб, Иван Грачовга қарши татамига чиқиб, 9:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры