2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТОШКЕНТДА РЕТРО АВТОМОБИЛЛАР МАРАФОНИ

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Қуролли Кучлар академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилди.

 «Retro Uz» клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган марафонда икки юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳам ўз шахсий автомашиналари билан иштирок этди.

Қуролли Кучлар академиясидан старт олган колонна «Тошкент» вокзали, Чилонзор мавзеси орқали «Миллий» стадиони қад ростлаган марказий кўча бўйлаб ҳаракатланди. Шунингдек, марафон давомида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳарбий машиналар колоннаси ҳам намойиш этилди.

 Г. ҲОЖИМУРОДОВА

 

Информеры