2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«HUMO ARENA»

ватанпарварлар билан гавжум бўлди

Пойтахтимиздаги «Humo arena» муз саройи олдидаги очиқ майдонда Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакиллари билан мулоқот, айниқса, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларининг тарқатилиши кўпчиликка манзур бўлди. Байрам тадбиридаги маҳобатли ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестр куй-қўшиқлари, Ватан ҳимоячилари қўл жанги ва саф элементлари бўйича чиқишлари билан ҳам иштирок этдилар.

– Оилам билан шаҳар айлангани чиққан эдик. Яқинда барпо этилган, шаҳримизга ўзгача кўрк бераётган янги муз саройи – «Humo arena»ни кўргимиз келди. Жуда тўғри қарор қилган эканмиз. Ватанпарварлик фестивалининг устидан чиқдик. Ўғлим билан қизим ҳарбий техникаларга чиқиб кўрди, аскарлар билан бирга суратга тушди. Турмуш ўртоғим армия таассуротларимни сўраб юрарди. Ўз кўзи билан кўриб қўя қолди, – дейди Асатилла Фатхуллаев.

Ҳусниябону ЖЎРАЕВА

 

Информеры