2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БАРЧА ТАЛАБЛАР ҲИСОБГА ОЛИНГАН

Сингапур Қуролли Кучлари жанговар техникаси таркибидан жой олган SSPH-1 «Primus» русумли 155 мм.ли ўзиюрар гаубица «ST Кинетикс» компанияси мутахассислари томонидан DSTA фирмаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда яратилган. Уни лойиҳалаштиришда мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинларига жанговар оғирлиги 30 тоннагача бўлган, тор кўприклар ва ўнқир-чўнқир жойларда ҳаракатланиш қулай бўлиши учун корпус бўйича эни 3 метрдан ортиқ бўлмаган ўзиюрар тўп зарурлиги ҳисобга олинган. Ўзиюрар гаубицанинг биринчи намунаси 2000 йилда қурилган. Тўп UCVP (универсал жанговар платформа) типидаги гусеницали шассига ўрнатилган. Еттита таянч ғалтакка эга бўлган мазкур шассини яратишда М109 русумли тўп, шунингдек, «Брэдли» ва «Бионикс» типидаги пиёдалар жанговар машиналарининг олдин синовдан ўтган қисмларидан фойдаланилган. Гаубицага қуввати 550 от кучига тенг бўлган 6V 92TIA русумли дизель двигатели ва автоматик узатмалар қутиси ўрнатилган. SSPH-1 «Primus»нинг шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 км, ёнилғи бўйича юриш захираси 350 км. Башняга ствол тормози ҳамда экстракторга эга бўлган 155 мм.ли гаубица тўпи ўрнатилган. Оддий снаряд билан ўт очиш узоқлиги 19 км.гача. Тўпдан ўт очишда парчаланувчи-фугасли, зирҳтешар, тутун ҳосил қилувчи ва ёритувчи ўқ-дорилардан фойдаланилади. Жанговар ўт очиш тезлиги дақиқасига 3 та отиш, максимал – дақиқасига 6 та отиш. Рақамли ўт очишни бошқариш тизими қўмондонлик пунктидан ўт очиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ва уларни ишлаб чиқиш 60 сония ичида бажарилишини таъминлайди.

SSPH-1 «Primus»нинг асосий техник-тактик тавсифлари: жанговар оғирлиги 28,3 тонна, олиб юриладиган жанговар комплект 90 та ўқ-дори, тўпни бошқарувчи расчёт (гуруҳ) уч кишидан иборат. Ўт очиш позициясида ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун қўшимча қурол сифатида 7,62 мм.ли пулемётдан фойдаланилади.

Информеры