2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ЗАРБДОР ВЕРТОЛЁТ

«Боинг» корпорацияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган AH-64D «Апач Лонгбоу» русумли зарбдор вертолёт AH-64А «Апач»нинг модернизация қилинган варианти ҳисобланади. Вертолётдаги қуролларни бошқариш тизимига нишонга ўз-ўзидан тўғриланувчи радиолокацион каллакка эга бўлган «Хеллфайр» типидаги танкка қарши бошқарилувчи ракетанинг интеграция қилиниши мазкур машинанинг жанговар қудратини янада оширади. AAWWS (Airborne Adverse Weather Weapon System) типидаги мазкур қуролларни бошқариш тизими нишонларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда барча турдаги қуроллардан, шу жумладан, махсус ишлаб чиқилган AGM-114L типидаги ракеталардан мураккаб об-ҳаво шароитлари ва тунда самарали фойдаланиш имкониятини таъминлайди. AN/APG-78 «Лонгбоу» русумли радиолокация станцияси 15 – 20 км узоқликдаги нишонларни аниқлаш, уларни классификациялаш, энг хавфлиларини ажратиш ва йўқ қилиш имконини беради.

 Зарбдор вертолётнинг кучланиш қурилмаси таркибига «Женерал электрик» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган T700-GE-701C русумли 2 та турбовинтли двигатель киради. AH-64Dнинг тактик-техник тавсифлари қуйидагича: узунлиги 17,73 метр, баландлиги 3,59 метр, қанот кўлами 5,2 метр, эни 2,7 метр, тўрт парракли кўтарувчи винтнинг диаметри 14,63 метр, юксиз оғирлиги 5352 кг, максимал кўтарилиш оғирлиги 10430 кг, максимал парвоз тезлиги соатига 290 – 300 км (ўртача тезлиги 268 км), бошқа жойга учиб ўтиш масофаси 1900 км, амалий кўтарилиш баландлиги 6400 км, экипаж 2 киши. Қуроллари: М230 типидаги 30 мм.ли тўп (1200 та снаряд билан), М260 ёки LAU-61/A русумли бошқарилмайдиган ҳамда «Лонгбоу Хеллфайр», «Стингер», «Сайдвиндер», «Мистраль» русумли «ҳаво-ҳаво» ва «ҳаво-ер» типидаги бошқарилувчи авиация ракеталари.

Информеры