2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

РАСМАН: «ТУРОН» ҲАРБИЙ ТЕАТРИ ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, «Турон» театр-студияси «Турон» ҳарбий театри давлат муассасасига айлантирилди.

Буюк аждодларимиз меросини, замондошларимизнинг юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги жасоратини, халқ ва армия бирлигини тараннум этиш, тарғиб қилиш каби вазифалар юклатилган ушбу театр жамоаси бундан буён ҳам ижодий изланишлардан тўхтамай, энг сара, ватанпарварликни мадҳ этувчи асарларни тақдим қилишига ишонамиз.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры