2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

УНУТМАЙДИ НОМИНГИЗНИ ОНА ВАТАН!

Хотира абадий. Ўтганлар ёди мангу. Уларни хотирлаш, қадрлаш, юрт тинчлиги йўлида жасорат кўрсатганларни эъзозлаш халқимизга хос улуғ фазилат.

Она Ватан осойишталиги, халқ фаровонлиги учун жонидан кечган, ўз хизмат ва конституциявий бурчига, Ҳарбий қасамёдига содиқ бўлиб, юрти ва халқи учун кўкрагини қалқон қилган, жасорат кўрсатиб, душманга тик боққан ва қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳар он, ҳар лаҳза эъзозимизда, ёш авлодга катта ўрнак, намунадир. Бундай жасорат, юртга муҳаббат, фидойилик ёшларимиз қалбида ҳарбий касбга ҳавас уйғотиб, уни улуғлашга, Ватан ҳимоясига камарбаста бўлишга руҳлантириши, табиий.

Мана шундай инсонлардан – подполковник Собиржон Санжаров, майор Баротбой Розиқов, капитан Жаҳонгир Тоғаев ва катта лейтенант Вячеслав Игнатенколар ҳам юрт тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида жасорат кўрсатиб, ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлишган.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм, Яшнобод тумани мудофаа ишлари бўлими бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 27-умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари уларни хотирлаб, хонадонларига боришди ва яқинлари билан суҳбатлашиб, эсдалик совғалари ва пул мукофотларини топширишди.

А. ОЧИЛОВ. 

Информеры