2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«НОШУКУР БЎЛМАЙЛИК!»

дейди уруш кўрган отахон

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани Кенегес овулида яшайдиган Режеп Курбанметовни ёшу қари яхши танийди. 95 яшар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси маҳалла-кўй аҳлига панду насиҳатлари, ўгитлари, машаққатли ҳаёт йўли билан ибрат ва намуна ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, туман ҳокимлиги вакиллари отахон хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари учун белгиланган 7 500 000 сўм миқдоридаги пул мукофотини тантанали равишда топширдилар.

– Эътибор учун раҳмат, – дейди Режеп ота. – Фарзандларим, соғликни соғ пайти қадрлаш афзал бўлгани сингари, тинчликдек улуғ неъмат қадрига ҳам тинч замонда етинг. Орадан шунча йиллар ўтса-да, уруш даҳшати ёдимга тушиши билан юрак орқага тортади. Душманимга ҳам раво кўрмасман, ўшандай кунларни... Ношукур бўлмайлик.

Самимий суҳбат сўнгида беш ками юз яшар қария узоқ дуо қилди. Илоҳим, дуогўйлармиз омон бўлсин!

Катта лейтенант Санжар ИСМОИЛОВ

Информеры