2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОНАХОНГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ТОПШИРИЛДИ

Иккинчи жаҳон уруши мамлакатимиз учун ҳам катта синов бўлди. Уруш фронтда, фронт ортида, умуман давр кишиларининг ҳаётида кечди.

Демак, бугунги кунимизнинг ҳар бир улуғи, фахрийси ҳурматга, рағбатга муносиб.

Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм офицерлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган ҳарбий шаҳарчада яшовчи бир гуруҳ кексалар ҳолидан хабар олишди.

Ольга Супруненко узоқ йиллардан бери тўшакка михланиб қолган эди. 84 ёшни қаршилаган бу аёл асли белоруссиялик. Отаси ҳарбий учувчи бўлиб, 1945 йил суронларида вафот этган.

Кейинчалик Тошкентга кўчиб келган Ольга Супруненко ҳарбий қисмларда ишчи сифатида фаолият юритди.

Байрам арафасида ҳарбий қисм жамоаси томонидан унга ногиронлик аравачаси совға қилинди. Энди у бемалол ташқарига чиқиши, одамлар билан суҳбатлашиши мумкин.

Шу куни ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган бир неча кексалар, кам таъминланган оилалар хонадонларига ҳам ташриф буюрилди. Уларга гуллар, қимматбаҳо совғалар улашилди.

Бобур ЭЛМУРОДОВ

Информеры